Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун компания S&P ва Fitch жаҳон рейтинг агентликларидан «B +» рейтингини олди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 22-27 апрель кунлари «UzAuto Motors» халқаро инвесторлар учун Global Investor Call деб номланган яккама-якка телеконференцияда иштирок этади.
«UzAuto Motors» компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, яқин келажакда буюртмалар дафтарчаси очилади ва халқаро облигациялар бўйича фоиз ставкаси ўрнатилади.
Қайд этилишича, ушбу битим Ўзбекистондаги корпоратив эмитентлар ўртасида чиқарилган биринчи халқаро облигациянинг чиқарилишини англатади.