Давлат божхона қўмитаси “Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарларнинг божхона қиймати тўғрисида маълумот олиш” бўйича янги интерактив хизматни жорий қилди

     Ундан фойдаланиш учун ДБҚнинг расмий веб сайтига (www.bojxona.uz, www.customs.uz) кириш лозим.
     Мазкур интерактив хизмат орқали исталган шахс маълум бир товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги 10 та белгидан иборат ТИФ ТН кодини тўлиқ киритиши орқали республикага олиб кирилган ушбу товарга доир минимал ва максимал божхона қийматлари тўғрисидаги маълумотларни олишлари мумкин.
     Маълумотлар сўнгги бир йил мобайнида божхона тўловларига тортиладиган импорт товарларнинг божхона қийматларини умумлаштирилиши асосида автоматик тарзда шакллантирилади.
     Шунингдек, тақдим этилаётган маълумотларни юк жўнатиш ва ишлаб чиқариш мамлакатлари бўйича ҳам саралаш имконияти мавжуд.
     Ушбу интерактив хизмат тавсиявий тусга эга бўлиб, товарларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб бевосита божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органи томонидан декларантга ёки божхона брокерига ўз ихтиёрида мавжуд бошқа нархлар тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.