Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг расмий uzex.uz веб-сайти янгиланди

Вебсайтнинг редизайни биржа фаолиятининг шаффофлигини янада ошириш, унинг таркибий тузилмасини оптималлаштириш, веб-сайтдан фойдаланишни соддалаштириш ва унинг функционал имкониятларини кенгайтириш мақсадида амалга оширилди.
Муҳим маълумотлар ва фойдали сервислар веб-сайтнинг асосий саҳифасига жойлаштирилди. Хусусан, фойдаланувчилар биржа савдолари ва онлайн-аукционда иштирок этиш тартиби ҳақидаги видео кўрсатмалар, биржа котировкалари, энг сўнгги янгиликлар ҳамда эълонлар билан танишишлари мумкин.
Бош саҳифа орқали, шунингдек, электрон савдоларда иштирок этиш учун зарур бўлган гаров маблағи миқдорини ҳисоблаб берувчи калькулятор каби барча интерактив хизматлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, савдо иштирокчилари веб-сайт орқали ягона онлайн-рўйхатдан ўтиш ва тўғридан-тўғри биржанинг зарур бўлган савдо тизимига ўтиш каби имкониятларга ҳам эга.
Веб-сайтнинг ички саҳифаларининг дизайни ҳам ўзгартирилиб, унинг қулай ва содда навигацияси ҳам жорий этилди. Веб-сайтга, шунингдек, янги ахборот баннерлари ва барча товар позицияларнинг нархлар динамикасини график шаклда кузатиш функциялари қўшилди.
Янгиланган веб-сайт синов тариқасида ишга туширилган. Айни вақтда фойдаланувчилар учун сайтнинг аввалги талқини ҳам хизмат қилмоқда. Янги кўринишга эга бўлган сайтни янада такомиллаштиришга қаратилган ишлар ҳали давом этмоқда, жумладан, яна ўзгаришлар киритилиши ва қўшимча қулайликлар қўшилиши кутилмоқда.
 
 
Manba: kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.