Бир неча ҳафта ичида дастур бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга тақдим этилади.
Clubhouse блогида ёзилишича, 9 майдан бошлаб АҚШдаги фойдаланувчиларга дастурнинг Android версияси тақдим этилди. Бир неча ҳафта ичида иловадан бошқа инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар ва дунёнинг қолган қисми ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.
«Бизнинг режамиз — келгуси бир неча ҳафта ичида фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларни тўплаш, ҳар қандай муаммоларни ҳал қилишдан иборат. Бундан ташқари, дастурни дунёга тарқатишдан олдин тўловлар ва «хоналар» каби бир нечта функцияларни қўшишни ҳам мақсад қилганмиз», — дейилади компания баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, компания оммага Android дастур тўғрисида 2021 йилнинг январь ойида маълум қилганди. Апрель ойида эса илованинг илк скриншотлари пайдо бўлди. Май ойининг бошларига келиб, Clubhouse Android дастурини синовдан ўтказишни бошлади.