15 майдан бошлаб фойдаланувчилар ўз аккаунтлари фаолияти чеклангунга қадар шартларни қабул қилиш тўғрисида бир неча ҳафта давомида доимий эслатмалар оладилар.
Обуначиларга дастурнинг янги шартларини қабул қилиш ёки суҳбат тарихини экспорт қилиш ва ўз ҳисобларини ўчириш таклиф этилади.
Бир неча ҳафта ичида, аммо аниқ санани кўрсатмасдан, мессенжер янги шартномани бекор қилган фойдаланувчиларнинг қўнғироқлари ва хабарларини блоклашни бошлайди.
WhatsApp 8 январь куни янгиланган фойдаланувчи шартномасини эълон қилиши керак эди. Янги версияда дастур ишлаб чиқувчилари ушбу хизмат мессенжерга эгалик қилувчи Facebook ижтимоий тармоғи билан маълумот алмашишни бошлашини маълум қилди. Дастлаб янги қоидалар 8 февралда кучга кириши керак эди, аммо кейинчалик уларнинг кучга кириши 15 майга қолдирилди. Қарор бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларнинг салбий реакциясига олиб келди.