Главная |
Новости |
Lamborghini 2030 йилгача электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни бошлайди
Lamborghini 2030 йилгача электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни бошлайди
Италиянинг Lamborghini компанияси келгуси ўн йилга мўлжалланган ўзгартириш дастурини намойиш қилди. 2024 йилгача концерн гибридлар ва 2030 йилга келиб ўзининг биринчи электромобилини ишлаб чиқаришни бошлашни кутмоқда, деб ёзмоқда CNBC.
«Келажакдаги Lamborghini моделларини декарбонлаштириш бўйича тадбирлар режаси» компаниянинг SantʼAgata Bolognese заводини босқичма-босқич янги моделларга ўтказишни ўз ичига олади.
Дастурга кўра, яқин 5 йил ичида Lamborghini дурагайлар ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда ва ўн йилликнинг иккинчи ярмида у ўзининг биринчи электромобилини чиқаради.
“Lamborghini электрлаштириш режаси — бу тубдан ўзгарувчан дунёда зарур бўлган янги ишлаб чиқилган йўналиш. Муайян лойиҳалар орқали атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга ҳисса қўшмоқчимиз. “ — дейди Lamborghini президенти ва бош директори Штефан Винкельман.
Манба: cnbc.com
DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING