«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» томонидан AI-95 маркали бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Сўнгги икки ой ичида “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”да «ЕВРО-4» стандартидаги дизель ёқилғиси ва B-92 маркали юқори октанли авиация бензини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» томонидан жорий йилнинг 19 май кунидан бошлаб янги маҳсулот — AI-95 маркали автомобиль ёқилғисининг илк партияси биржа савдосига қўйилди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги завод Матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Ушбу маҳсулот «Фарғона НҚИЗ» МЧЖ томонидан сўнгги пайтларда заводда йўлга қўйилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида ўзлаштирилди. Сўнгги икки ой ичида «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи»да «ЕВРО-4» стандартидаги дизель ёқилғиси ва B-92 маркали юқори октанли авиация бензини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Завод мутахассислари ёқилғининг янги формуласида фақатгина гидрокаталитик жараёнларнинг таркибида олтингугурт миқдори кам бўлган сифатли бирикмалардан фойдаланган бўлиб, улар иш режими ва атроф-муҳит ҳароратидан қатъий назар двигателларнинг нормал ишлашини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси орқали савдога қўйилган AI-95 бензини хоссалари янада яхшиланган ва чиқинди гази билан заҳарланиш даражаси паст бўлган олий навли бензин сирасига киради.

Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.