Главная |
Новости |
Жаҳон банки сув таъминоти ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди
Жаҳон банки сув таъминоти ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди
Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати «Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси бўйича молиявий ва грант битимлари имзоладилар.
Лойиҳани амалга ошириш учун ЖБ томонидан 239 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит, шунингдек, Швейцария давлат котибиятининг иқтисодий масалалар бўйича 7,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги гранти ажратилади.
Унинг доирасида Ўзбекистоннинг учта ҳудудида 500 мингдан ортиқ киши сув таъминоти ва канализация хизматларидан янада сифатли фойдалана олади.
Бундан ташқари, «Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича молиявий битимлар ҳам имзоланди. Лойиҳани амалга ошириш учун ЖБ томонидан 50 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратилади.
Манба: gazeta.uz
DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING