Главная |
Новости |
Aндижон вилоятида машинасозлик ва электротехника ҳаби ташкил этилади
Aндижон вилоятида машинасозлик ва электротехника ҳаби ташкил этилади
Махсус саноат ҳаби (саноат зонаси) Aндижон вилоятининг 105 гектар ерида ташкил этилади, унинг ҳудудида махсус иқтисодий зоналар учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади. Фаолият юритиш муддати эса 30 йил қилиб белгиланди.
«Машинасозлик ва электротехника махсус саноат ҳаби махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» президентнинг қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Aндижон вилоятининг 105 гектар ерида «машинасозлик ва электротехника махсус ҳаби» махсус саноат зонаси ташкил этилади.
Саноат ҳабининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга машинасозлик ва электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўғридан тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялари жалб этиш;
вилоятнинг машинасозлик ва электротехника саноатидан ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда махсус саноат зонаси иштирокчилари ўртасида ва республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли машинасозлик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида машинасозлик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш.
Саноат ҳабининг фаолият юритиш муддати – 30 йил. Муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин.
Саноат ҳаби фаолияти давомида унинг ҳудудида махсус иқтисодий зоналар учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади.
Aввалроқ, «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» президент қарори қабул қилинган эди.
Унда электротехника саноатида 136та лойиҳа амалга оширилиши ҳамда электротехника саноатини ривожлантириш жамғармасига 75 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилганди.
Манба: kun.uz
DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING