Янги линиядаги батареялар катталашади, аммо одамлар буни сезмайдилар.
Хитойнинг Weibо ижтимоий тармоғида инсайдерлар барча тўртта янги iPhone 13 аккумулятор сиғимини аниқладилар. Шу тариқа янги ва эски линиянинг батареяларини қуйидагича таққосладилар:
iPhone 13 мини – 2406 мА / соат, iPhone 13 ва 13 Pro – 3095 мА / соат, iPhone 13 Pro Max – 4352 мА / соат.
iPhone 12 мини – 2227 мА / соат,iPhone 12ва 12 Pro – 2815 мА / соат, iPhone 12 Pro Max – 3687 мА / соат.
Миш-мишларга кўра, фақат 13 Pro ва 13 Pro Мах эски моделлари 120 Hz қувватига эга экранга эга бўлади – уларда ўтган йилги моделларга нисбатан автономиялардаги фарқ минимал бўлиши мумкин. Аммо одатдаги iPhone 13 ва 13 мини эгалари, эҳтимол, автономияларни 5-10 фоизга ошириши мумкин, чунки смартфонлар икки баравар кўп фреймларни қайта ишлашига ҳожат қолмайди.
iPhone 13 Pro’да янгиланиш тезлигини 1 дан 120 гигагерцгача ўзгартириши мумкин бўлган LTPO экранлари бўлишига қарамай, у батареянинг ишлаш муддатига таъсир қилади. Агар ушбу технологияни узоқ вақтдан бери мавжуд Android смартфонларига қиёсан кўриб чиқсангиз, автономиялар ўртача 10-15 фоизга пасаяди.