Ўзбекистонда деярли 30 та компания IT Park резиденти мақомидан маҳрум бўлди

     IT Park дирекцияси ўз мажбуриятларини бажармаган 27 та компаниянинг мақомини бекор қилди. Бу ҳақида Texnopark ахборот хизмати маълум қилади.
     Резидентлик мақоми бекор қилинган компанияларнинг аксарияти Тошкент, Хоразм, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган. Улар орасида — Oson Apteka, Hoop Club, Invan Soft, Filosofiya IT, Imenu, School-Service ва бошқалар бор.
     Дирекциянинг эслатишича, IT Park резидентларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
     Низомнинг фаолият турларига асосланган бизнес-режада кўрсатилган фаолият турларини амалга ошириш;
     IT Park Дирекциясига ҳар чоракда фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
молиявий хўжалик фаолиятининг йиллик аудитини ўтказиш ва аудиторлик хулосасининг бир нусхасини IT Park Дирекциясига юбориш;
     Резидентнинг IT Park Дирекцияси билан ишлаш шартлари тўғрисидаги Шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш.
     Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, низом талабларини бузган юридик шахслар Texnopark резиденти мақомидан маҳрум қилинади, солиқ имтиёзлари эса белгиланган тартибда Ўзбекистон Давлат бюджетига тўлаш мажбуриятларини тиклаш билан бекор қилинади.
     Эслатиб ўтамиз, IT-park Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда Ҳиндистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишув асосида, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ҳиндистоннинг Электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги қошидаги Дастурий технологиялар парклари жамияти ҳамкорлигида йўлга қўйилган.
 
 
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.