Главная |
Новости |
“Liaoning Lide” компанияси Фарғонада йирик қуёш электр станцияси қуришни режалаштирмоқда
“Liaoning Lide” компанияси Фарғонада йирик қуёш электр станцияси қуришни режалаштирмоқда
Лойиҳа қиймати 700 миллион доллар бўлиб, электр қуввати 1200 МВтгача бўлиши кутилмоқда.
Фарғона вилояти ҳокими ва Хитойнинг “Liaoning Lide” компанияси делегацияси учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Хитой компанияси томонидан вилоят ҳудудида лойиҳа тахминий қиймати 700 миллион доллар етадиган, қуввати 1200 МВтгача бўлган йирик қуёш электр станциясини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Музокаралар сўнгида Энергетика вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда “Liaoning Lide” компанияси ўртасида меморандум имзоланиши кўзда тутилган.
Хитойлик меҳмонлар Фарғона водийсидаги қайта тикланадиган энергетиканинг биринчи лойиҳаси учун банк кредитлари эмас, тўғридан тўғри инвестициялар жалб этиш режалаштирилганини маълум қилиб, ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йил муддатда сотиб олиши учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»га энг мақбул тарифларни тақдим этишга тайёр эканликларини билдирди.
Манба: spot.uz
DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING