Унинг ўрнида компания “Model S Plaid” ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратмоқда.
«Tesla» микросхемалар етишмаслиги муаммоси остида энг қиммат седан «Model S Plaid Plus»ни ишлаб чиқаришдан воз кечди. Бу турдаги электромобилни сайт орқали буюртма қилиш май ойининг сўнггидан бекор қилинган.
Илон Маск ўзининг Twitter’даги саҳифасида компания “Model S Plaid” ишлаб чиқаришга бутун эътиборини қаратиши ҳақида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, “Model S Plaid” бугунги кунга қадар ишлаб чиқарилган энг тезкор электромобиль бўлади.
«Tesla» компанияси март ойида электромобиль нархини 150 000 долларгача кўтарган эди.
Бошқа Шимолий Америка автомобиль ишлаб чиқарувчилари сингари, «Tesla» ҳам таъминот муаммосига дуч келмоқда, айниқса компьютер чиплари етишмаслиги соҳасида.
2021 йилнинг биринчи чорагида компания Model S ёки Model X моделларидан бирортасини ҳам ишлаб чиқармади.