Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 4,8 фоиз даражасида сақлаб қолди

     Айни пайтда республика ҳукумати 2021 йил охирида иқтисодий ўсишни 5,1% даражасида бўлишини кутмоқда.
     Жаҳон банки жорий йил якунлари бўйича Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини 4,8 фоизга сақлаб қолди – худди шу кўрсаткич март ойида ҳам эълон қилинган эди. Халқаро молия институти 2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини сақлаб қолди – 5,5% гача. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 1,6 фоизга ўсган.
     Бунга республика расмийлари томонидан олиб борилган ислоҳотлар дастури, коронавирус пандемияси таъсирига қарамай, ёрдам берди, дейилади хабарда.
     «Аммо ўсиш суръатларига глобал иқтисодий тикланиш тезлиги ва COVD-19’га қарши миллий эмлаш кампаниясининг муваффақияти билан боғлиқ бўлган ноаниқлик таъсир қилиши мумкин», дейилади янги прогнозда.
     Аввалроқ, Ўзбекистон ҳукумати 2021 йил охирида иқтисодий ўсишни «пандемия» йилининг охиридаги 1,5% билан таққослаганда 5,1% даражасида бўлишини кутаётгани ҳақида хабар берилган эди.
 
 
Манба: sputniknews.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.