Тасвирга олувчи камерага эга соат 2022 йилнинг ёзида тақдим этилади. Қурилмада 2 та камера бўлади — бири видео қўнғироқлар учун, иккинчиси эса фотосуратлар ва видеолар учун.
Facebook’нинг ушбу соатлари LTE тармоғи доирасида бўлади ва уларни смартфонга доимий уланган ҳолатда ишлатиш мумкин.
Маълумотларга қараганда, қурилма 2022 йилнинг ёзида чиқарилиши кўзда тутилган. Нархи эса 400 доллар атрофида бўлади.
Асосий камерани соат корпусидан олиб ташлаш ва автоном фойдаланиш мумкин. Соат шунингдек фитнес-трекер функциялари, тезкор хабарчи ва дастурларнинг кичик верциясини ўзида акс эттиради.