Лойиҳа Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг шаҳарларини қамраб олади.
Жаҳон банки директорлар кенгаши «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 100 миллион доллар миқдорида қўшимча маблағ ажратишни тасдиқлади.
Жаҳон банки гуруҳи аъзоси бўлган Халқаро тараққиёт ассоциацияси уни Ўзбекистон ҳукуматига жуда паст фоизда ва 30 йилгача бўлган муддатга имтиёзли кредит шаклида тақдим этади.
Ушбу дастурлар доирасида қуйидагилар молиялаштирилиши мумкин:
сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш ва кенгайтириш;
электр инфратузилмаси ва кўчаларни ёритиш, автомобиль йўллари, пиёдалар ва жамоат транспорти зоналарини модернизация қилиш;
жамоат бинолари энергия самарадорлигини ошириш;
жамоат жойларини, боғларни, кўчаларни ва уларнинг тегишли инфратузилмасини реконструкция қилиш;
тегишли аҳоли пунктлари ҳудудида маданий мерос объектларини сақлаб қолиш бўйича реставрация ишларини олиб бориш.
Лойиҳа янги компоненти бўйича тадбирлар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг алоҳида ўрта шаҳарларини қамраб олади. Мамлакат ушбу қисмидан лойиҳада иштирок этадиган шаҳарлар якуний рўйхати вилоят ва шаҳар ижро ҳокимиятлари билан маслаҳатлашувлар тугаганидан сўнг кейинги 6 ой ичида тасдиқланиши режалаштирилган.
Уларнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлари ва имкониятлари ҳисобга олинади.