Kомпания экстремал спортчилар учун ҳам соатлар ишлаб чиқаради.
Apple «ақлли соатлар» сериясини янгилаши ҳақида хабар берди. Бу ҳақида «Bloomberg» нашри ёзмоқда.
Хабар берилишича, соат олдингиларига қараганда тезкор процессор, янгиланган экран ва яхшиланган симсиз тармоққа эга бўлади.
Соат “Apple Watch Series 7” номини олиши мумкин. 2022 йилда эса Apple асосий моделларни янгилаб, экстремал спортчилар учун ҳам соатлар ишлаб чиқаради.
Агентлик сўзларига кўра, янги қурилма жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида тақдим этилиши ва уларнинг нархи ҳозирги моделларга қараганда юқори бўлиши мумкин.