Япония ҳукумати Apple ва Google компаниялари фаолиятига нисбатан антимонопол текширув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида AppleInsider хабар берди.
Қайд этилишича, Apple ва Google компанияларининг смартфон ва бошқа мобиль қурилмалар учун операцион тизимлар бозоридаги монополь мавқейи ҳукуматни ташвишга солган.
Маълумот берилишича, Япониядаги ўнта смартфоннинг тўққизтаси Apple iOS ёки Google Android тизимида ишлайди ва мамлакатда ушбу компаниялар операцион тизимларининг дастурий таъминоти улуши 90 фоизга етган.
Текширув махсус ҳукумат комиссияси томонидан ўтказилади. Агар комиссия Apple ва Google рақобатга қарши сиёсат олиб бораётгани тўғрисида хулоса берадиган бўлса, Япония ҳукумати монополияга қарши маҳаллий қонунчиликни янада кучайтириши мумкин.