UZEX биржаси фьючерс савдолари бўйича АҚШ давлат ташкилотлари ва хусусий компаниялари билан ҳамкорлик қилади

     “Connomara systems LLC” софтвер компанияси Ўзбекистон биржаси учун фьючерс савдолари бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва замонавий IT технологияларини жорий қилиш йўналишида ҳамкорлик қилади.
     Жорий йилнинг 3−10 июнь кунлари Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси вакиллари АҚШга хизмат сафари билан борди. Хизмат сафари давомида биржа вакиллари АҚШнинг Нью-Йорк, Вашингтон ва Чикаго шаҳарларида бўлди.
     Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси кўмагида АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) маслаҳатчиси Майкл Кофилд (Michael Cofield) ва Товар фьючерс савдолари бўйича комиссияси (CFTC) директорининг ўринбосари Кевин Пикколи (Kevin Piccoli) билан уч томонлама учрашув ўтказилди.
     Музокаралар натижаларига кўра АҚШ тарафидан фьючерс савдоларини ўтказишга доир норматив-ҳуқуқий актларни таржимаси таъминланган ҳолда тақдим этиш, фьючерс бозорларини назорат қилиш бўйича маслаҳатлар бериш, соҳа экспертларини жалб қилиш, шунингдек фьючерс савдоларини Ўзбекистон бозорида амалиётда татбиқ қилишга ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олинди.
     Иккинчи учрашув АҚШнинг “Connomara systems LLC”софтвер компаниясининг (Чикаго) асосчиси ва раҳбари Жеймс Даунс (James Downs) ва унинг жамоаси билан ўтказилди.
     Унда томонлар бир қатор келишувларга эришди, шу жумладан биржа ва хорижий компания ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур Меморандумга мувофиқ, томонлар Ўзбекистон биржаси учун фьючерс савдолари бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва замонавий IT технологияларини жорий қилиш йўналишида ҳамкорлик қилади.
     Хусусан, “Connomara systems LLC” компанияси Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасига лицензия асосида фьючерс савдолари бўйича тайёр дастурий маҳсулотларни тақдим этиш ёки белгиланган талабларидан келиб чиққан ҳолда биржа учун алоҳида дастурларни ёзиш ва амалиётда жорий этишга тайёр эканлигини билдирди.
     Маълумот учун: “Connomara systems LLC” компанияси 1998 йилдан буён биржалар, банклар ва молия бозорларига дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, тестдан ўтказиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича инжиринг хизматларини кўрсатади.
Манба: new.uzex.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.