Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ва Саудия Тараққиёт жамғармаси ўртасида мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 10,9 миллион доллар бўлиб, Саудия Тараққиёт Жамғармасининг кредит маблағлари ҳисобидан қопланади.
Мазкур кредит маблағлари 40 та давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун йўналтирилиш режалаштирилган. Натижада 4,5 минг бола мактабгача таълим билан қамраб олинади.