«Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси»да Аи-80 маркали автомобиль бензинининг бошланғич нархи кўтарилди, деб хабар бермоқда биржа матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2021 йил 7—13 июнь кунлари товар-хом ашё биржасига 28 579,0 тонна Аи-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 21 097,9 тоннаси, яъни 73,8 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 57 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 маркали автомобиль бензинининг бошланғич нархи кўтарилгани сабабли унинг ўртача кунлик нархи ҳам маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 715,0 минг сўмдан 6 860,3 минг сўмгача, яъни 2,2 фоизга кўтарилган.
Аи-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 830,9 минг сўмни, Аи-91 — 7 873,3 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича, автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.