Экспорт ҳажми 5,7 миллиард долларга кўпайди.
Давлат статистика қўмитасининг хабар беришича, 2021 йилнинг январь-май ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси 14,5 миллиард долларни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 1,7 миллиард долларга ёки 13,2 фоизга кўпайди.
Бунда экспорт ҳажми 5,7 миллиард долларга (14,0 фоизга кўпайди) ва импорт ҳажми 8,8 миллиард долларга (12,7 фоизга ошган) етди.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан олтита давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркия, Канада ва Эрон шулар жумласидандир. Қолган 14 та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.