Ҳозирда ташкил этиш фаоллиги бўйича Туркия етакчи ўринни эгаллаб турибди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 июнь ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,2 мингтани ташкил этиб, улардан 12,7 мингтаси фаолият юритмоқда. Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 648 тага ошган.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
Россия — 2 229 та;
Хитой — 1 893 та;
Туркия — 1 744 та;
Қозоғистон — 999 та;
Жанубий Корея — 902 та.
Хорижий капитал иштирокида 2021 йилнинг январь-май ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
Туркия — 201 та;
Россия — 158 та;
Хитой — 121 та;
Қозоғистон — 98 та;
Жанубий Корея — 38 та.