Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-май ойларида бензин ишлаб чиқариш 456,2 минг тоннага етган.
Бундан ташқари, айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам ўзгаришлар кузатилган:
Автомобиль бензини — 456,2 минг тонна;
Кўмир — 1854,0 минг тонна;
Нефть ва газ конденсати — 863,3 минг тонна;
Енгил автомобиль — 85 794 дона;
Автобус — 323 дона;
Юк машинаси — 1606 дона;
Трактор — 173 дона;
Автомобиль двигателлари — 57 364 дона.