Худди шу куни NASDAQ индекси ҳам тарихий максимумини янгилади.
Microsoft компаниясининг капитализация тарихда биринчи бор 2 триллион доллардан қимматлади. Корпорация бу кўрсаткич бўйича Apple компаниясидан кейин АҚШда иккинчи ўринни эгаллади.
Microsoft бундай кўрсаткичга жорий йилнинг 22 июни куни эришди. Компаниянинг акциялари биржа савдоларида 265,79 долларгача қимматлади. Бироқ савдолар якунлангач, қимматли қоғозларнинг қиймати 265,51 долларга қисқарди.
Худди шу куни NASDAQ индекси ҳам тарихий максимумини янгилади. Бунга Facebook, Twitter, Apple каби технологик гигантларнинг акциялари қимматлашгани сабаб бўлди.
Маълумот учун, капиталлашуви 2 триллион долларни ташкил этган биринчи компания Саудия Арабистонининг Saudi Aramco корпорацияси бўлиб, ундан кейин бу натижага Apple эриша олган.