Вена шаҳрида жойлашган «Effekt Footwear» компанияси 90 фоиз тўқимачилик чиқиндилари, резина ва пластиклардан қайта ишланган югуриш пойабзалларини ишлаб чиқарди. Бу ҳақида Dezeen хабар беради.
Қайта ишланган «Alchemy-X» кроссовкалари австриялик Бенжамин Смитс, португалиялик Иниес Меирелес ва австралиялик Эндрю Огнженовскийдан иборат тадбиркорлар жамоаси томонидан яратилган. Пойафзалга ўрта асрларда оддий металларни олтинга айлантириш амалиёти қўлланилган.
«Ўрта аср кимёгарлари асосий металларни олтинга айлантиришга ҳаракат қилгани каби, биз ҳам 21-аср алкимёгарлари ахлатни кийимга айлантирмоқдамиз», деб тушунтирди Смитс. «Биз одамлар сайёрамизни кераксиз ахлатлардан тозалаш, қайта ишлаш учун бизнес-вазият яратиш ва одамларнинг чиқиндиларга бўлган муносабатини ўзгартиришга ёрдам бериш муҳимлигини тушунишини истаймиз», дейди у.
«Effekt Footwear»нинг европалик этказиб берувчилари пластикларни океанлар, дарёлар ва бошқа сув ҳавзаларидан йиғишади. Кейин у экологик тоза бўёқлар билан бўялади ва Португалиядаги оилавий устахонада қўлда қайта ишланади.
Кроссовканинг таглиги 70% каучук чиқиндилардан иборат бўлиб, органик пахта каштачилик ва тўқилган ёрлиқлар учун ишлатилади.