2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда бензин нархи 17 фоизга қимматлашди. Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида бу ҳақида сўз боради. Июнь ойининг ўзида бензин республика бўйича ўртача 2,5 фоизга, пропан эса 8,7 фоизга қимматлашди.
Ўтган ой охирида ижтимоий тармоқларда AI-80 бензини 6000 сўм, AI-92 — 7400 сўм, AI-95 — 7800 сўмга ошгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.
Биржада AI-80 бензини йил бошидан бери (январдан июлгача) тоннаси учун 5,7 млндан 6,9 млн сўмгача (литри 4646 дан 5745 сўмгача), AI-91 – 6,7 млндан 8,2 млн сўмгача (литри 5400 дан 6827 сўмгача), AI-92 – 6,7 млндан 8,3 млн сўмгача, AI-95 – 8,5 млндан 9,6 млн сўмгача (7200 дан 7570 сўмгача) қимматлашди.