Шавкат Мирзиёев бир қатор хорижий ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция дастури доирасида Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қабул қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция доирасида Европа комиссияси вице-президенти, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррелни қабул қилди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало инсон капитали ва демократик янгиланишлар, бизнес, инвестиция ва инновацияларни илгари суриш, «яшил» тараққиёт, экология, маданий алмашинув ва бошқа йўналишларда янада кенгайтириш муҳим экани таъкидланди. Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим бўйича музокаралар якунига етаётгани маълум қилинди, дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар, Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинни қабул қилди.
Президент матбуот хизмати қайд этишига кўра, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар — Афғонистондаги вазият ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитларига тайёргарлик кўриб чиқилди.

Источник Газета.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.