Тошкентга 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинди

     Ўзбекистонга COVAX механизми доирасида АҚШдан 3 миллион доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Ушбу вакцина бутун мамлакат бўйлаб 18 ёшдан ошган фуқароларни эмлашда қўлланилади. Кузда AstraZeneca ва Pfizer вакциналарини етказиб бериш режалаштирилган.
     Жума куни эрталаб АҚШдан Ўзбекистонга Америкада ишлаб чиқарилган 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси партияси олиб келинди. У вакциналарни тақсимлаш бўйича COVAX глобал механизми доирасида Қўшма Штатлар ҳукумати томонидан беғараз асосда тақдим этилди.
     30 тоннага яқин миқдордаги юкни қабул қилиб олиш маросимида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев, соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев, АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дениэль Розенблюм, USAID нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Кристофер Фитцпатрик ва бошқалар иштирок этишди.
     «Бу ўз вақтида кўрсатилган ёрдам бўлди», — деди вазир Абдуҳаким Хаджибаев. У Moderna вакцинасини коронавирусга қарши энг самарали вакциналардан деди ва АҚШ ҳукумати, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.