Долларнинг расмий курси 23,03 сўмга пасайди ва жами 10 625,00 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 29 июлдан кучга киради:
1 АҚШ доллари 23,03 сўмга пасайди ва 10 625,00 сўмни ташкил этмоқда;
1 Евро 33,35 сўмга кўтарилди ва 12 616,13 сўм деб баҳоланди;
1 Рубль 0,39 сўмга кўтарилди ва 145,21 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин доллар курси 21,97 сўмга пасайиб, жами 10 648,03 сўмни ташкил қилганди.