Amazon асосчиси Жефф Безос дунёнинг энг бой одами бўйича рейтингдаги биринчиликни бой берди.
“Forbes Real-Time” рўйхатида мазкур рейтингни эндиликда Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) компаниялари эгаси Бернар Арно бошқараётгани маълум қилинди.
Айни пайтда Безоснинг бойлиги 192,4 миллиард долларга баҳоланган. Бернар Арнонинг бойлиги эса, “Forbes” таснифига кўра, 192,9 миллиард долларга етади. Учинчи ўринда, “SpaceX” раҳбари, “Tesla”нинг бош директори Элон Маск бўлиб, унинг бойлиги 179,4 миллиард доллар.
Безос бойлиги Amazon акциялари нархи тушгани учун камайгани айтилмоқда.