Марказий банк томонидан инсон омилисиз нархларни онлайн кузатиш (НОК) тизими ишлаб чиқилди

     Мазкур тизим мамлакатимиз аҳолиси кўп истеъмол қиладиган асосий товар ва хизматлар нархлари ўзгаришларини муқобил манбалардан инсон омилисиз тезкор равишда кузатиб бориш ва доимий мониторингини амалга ошириш мақсадида жорий этилган.
     Бу тизимлар орқали интернет саҳифаларида барча учун кенг фойдаланишда бўлган маълумотлар асосида аввалдан танлаб олинган истеъмол товар ва хизматлари нархларини тезкор равишда ва кичик даврийликда (кунлик, ҳафталик) кузатиб бориш мумкин бўлади.
     Ушбу тизим асосида ишлаб чиқариш, сотиш ва етказиб бериш фаолияти билан шуғулланадиган хўжалик субъектларининг интернет саҳифасида умумий фойдаланиш учун очиқ эълон қилинадиган товар-хизматлари нархлари олдиндан Марказий банк ҳудудий бош бошқармалари томонидан республика ҳудудларида истеъмол товарлари нархлари динамикаси ва уларнинг омилларини ўрганиш бўйича ташкил этилаётган кузатув билан бир қаторда амалга ошириб борилади.
     Ушбу тизимнинг афзалликларидан бири, маълумотларнинг аниқ, шаффоф ва тезкорлигидадир. Яъни бунда маълумотлар онлайн режимда максимал даражада инсон омилисиз амалга оширилади. Дастлабки босқичда нархларни онлайн кузатиш тизими орқали 50 га яқин интернет саҳифаси иловаларидан 1000 га яқин нархлар кузатиб борилади.
     Бунинг учун аҳоли томонидан энг кўп истеъмол қилинадиган 261 хил турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизматлар танлаб олинди. Бунда 114 та озиқ-овқат маҳсулотлари, 108 та ноозиқ-овқат маҳсулотлари, хизматлар 39 тани ташкил этади.
     Маълумот ўрнида айтиш жоиз, чегирмага тушган, қўшиб бериладиган, акция асосида сотилаётган ва маълум бир имтиёз қўлланилаётган товарлар инобатга олинмайди. Инфляция таркибига Давлат статистика кўмитаси томонидан киритиладиган товарларга максимал яқин хусусиятга эга товарлар танлаб олинади.
     Онлайн савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари сони кўпайиб бориши билан тизимга киритилиб борилади, тизим савдо тармоқлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Нархларни онлайн кузатиш тизими 5 савдо терминаллари билан синхронлаштирилади, товар-хизматлар турлари ва товар намуналари ҳам кўпайтириб борилади.
Манба: cbu.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.