Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июль ҳолатига ташқи савдо айланмаси қарийб 21,6 млрд долларни ташкил этди ва 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,1% га ўсди.
Ўтган даврда экспорт ҳажми 8,1 млрд долларга (2,0%) камайиб, импорт ҳажми 13,4 млрд долларга (19,0%) кўпайди. Ташқи савдода 5,3 млрд доллар қийматида пассив баланс кузатилди.
Ўтган даврда мамлакат олтин экспорти ҳажми қарийб икки ярим баробарга қисқарган.