2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

     2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 трлн сўм йўналтирилади.
     2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорлари оширилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасида маълум қилинди.
     Қайд этилишича, келгуси йилда давлат қарзларини сўндириш харажатлари 10 трлн сўмдан ортиқ, шу жумладан, давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари учун харажатлар 4 трлн сўмдан ортиқ бўлиши кутилмоқда.
     Шунингдек, 2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 трлн сўм йўналтирилади.
     Пенсия жамғармасига трансфертлар учун 14 трлн сўм, таълим кредитларини молиялаштиришга 1 трлн сўм, Давлат тиббиёт суғуртаси жамғармаси харажатлари учун 600 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган.
    Бундан ташқари, коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун харажатларга 1,7 трлн сўм йўналтирилади.
     Президент Шавкат Мирзиёев 17 август куни «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди. Унга кўра, 1 сентябридан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилиши белгиланганди.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.