Бензин нархининг ошиш сабаблари ва нархни тушириш бўйича режалар ҳақида — Антимонополия қўмитаси вакили

     Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбари ўринбосари Фарруҳ Қорабоев Ўзбекистонда бензин нархининг ошиши сабабларини санаб ўтди ва нархларни барқарорлаштириш бўйича қандай чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Жумладан, бензин импорти географиясини кенгайтириш, Аи-80 бензинини кунига 3 минг тоннадан кам бўлмаган ҳажмда етказиб беришни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
     Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фарруҳ Қорабоев Ўзбекистонда бензин нархининг ошишига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди. Шунингдек, у бозордаги нархларни барқарорлаштириш учун қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида маълум қилди.
     Бензин нархи ошишининг сабаблари:
     «Мамлактимизда бензинга бўлган талаб охирги икки йил ичида 1,1 млн тоннадан, 1,3 млн тоннагача ошган. Албатта, бу ҳам нарх ошишига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Масалан, 2021 йилнинг январь-апрель ойларидан ўртача (биржада) 54 минг тонна бензин сотилган бўлса, май-октябрь ойларида бу кўрсаткич 84 мингга чиқди», — деди Фарруҳ Қорабоев.
     Унинг таъкидлашича, талабнинг ошиб бориши нархларга катта таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, жаҳон конъектурасида Brent усулидаги нефть нархи 53 фоизга, Ўзбекистонда эса кўпроққа ошган. Мамлакатда бензин ишлаб чиқаришда қисман импорт ҳомашёси ишлатилади. Шу жумладан Аи-80 бензинини ишлаб чиқаришда ҳам. Лекин импорт хомашёси асосан юқори октанли бензинни ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
     «Бир қанча (мисолларни) келтириб ўтмоқчиман, тайёр маҳсулот сифатида бензин импорти охирги 2 йилда сезиларли даражада ошган. Масалан, 2020 йилда 188 минг тонна бензин импорт қилинган бўлса, жорий йилнинг 10 ойининг ўзида 221 минг тонна импорт қилинган. Бунда импортнинг асосий қисми, яъни 154 минг тоннаси юқори октанли Аи-92 маркали бензинга тўғри келади», — деди у.
     Айтилишича, йил бошидан хомашё нархининг ўсиш тендециясидан келиб чиқилса, йилнинг бошига нисбатан тайёр маҳсулотни импорт қилиш қисқарган. Масалан, Аи-80 бензини импорти 7 бараварга қисқарган.
     «Шу билан бирга, Аи-92 маркали бензиннинг импорт нархлари йил бошига нисбатан бир ярим бараварга ошгани сабабли импорт ҳажми деярли 7 бараварга қисқарган. Ички бозор тўйинмаганлиги сабабабини ҳам биз омил сифатида эътироф этишимиз керак. Иккинчи яққол омил айрим ишлаб чиқарувчиларнинг ички бозордаги монопол мавқеи сақланиб қоляпти ҳамда биржа бензинини харид қилишда майдароқ ёки ўрта майдароқ харидорларнинг имкониятлари бироз чекланган», — дея таъкидлади Фарруҳ Қорабоев.
     Унинг сўзларига кўра, январь-ноябрь ойларида 869 минг тонна бензин савдога чиқарилган ва шундан 85 фоизи Аи-80 маркали бензинга тўғри келади. Қолган қисми Аи-91 бензини ҳисобланади. Шундан 76 фоиз бензин Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, 10 фоизи Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, қолган 14 фоизи эса турли майда ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келади . Шу билан бирга, октябрда кунлик қуйиш 4,5 минг тоннадан сотилган бўлса, ноябрь ойида бу кўрсаткич 2400 тоннагача тушиб кетган, яъни таклиф қисқарган. Ички бозорда бензин таклифининг қисқариши эса нарх босимини вужудга келтирган.
  Биржада, умуман, нефтни қайта ишловчи заводлар томонидан бензинни биржага нефт базаларида сотиб олиниши учун темир йўл вагонлари нормасида, яъни йирик портларда 60 тоннадан кам бўлмаган лотларда қўйилиши, айрим кичик ёқилғи қуйиш шохобчалари, кичик бизнес субъектлари имкониятларини чеклаган.
     Фарруҳ Қорабоев йирик улгуржи сотиб оладиган нефт базаларининг молиявий имкониятлари ва уни биринчи навбатда сақлаш инфраструктураси мавжудлиги уларга биржа савдоларига устунлик яратаётганини ҳам таъкидлади. Бунда бензинни йирик хажмларда сақлаб тура олиши, яъни сотиб олгандан кейин сақлаб тура олиш инфраструктураси асосан «Ўзбекнефтгаз» тасарруфидаги базаларда мужассамлангани ҳам ўз таъсирини ўтказган.
Нархни барқарорлаштириш учун чоралар
     Юқоридагилардан келиб чиқиб, тезкор чоралар кўриш мақсадидида Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди, деди Фарруҳ Қорабоев.
     Унинг айтишича, бугунги кунда ушбу ишчи гуруҳ «Ўзбекнефтгаз», Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи кабилар томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиль бензини ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ сарф-харажатларнинг асосли эканини ўрганиб чиқмоқда ҳамда мана шу харажатларни оптималлаштириш ва пасайтириш бўйича иш олиб боряпти.
     Бундан ташқари, Фарруҳ Қорабоевнинг айтишича,ушбу ишчи гуруҳ Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда бензин импорти географиясини диверсификация қилиш (кенгайтириш), яъни бошқа бозорлардан олиб келиш имкониятларини кўриб чиқяпти. Бу ички бозорни тўйинтириш мақсадида қилинмоқда. Чунки Қозоғистон олдинги йилларда Ўзбекистоннинг асосий импорт бозори ҳисобланган. Қозоғистон эса 6 ойдан бери экспортни тақиқлаб қўйган. Бу йўналиш имкониятлари ҳозирча чекланган. Янада каттароқ бозор, бу — Россия федерацияси ҳисобланади. Умумий жаҳон бозоридаги тенденциядан келиб чиқиб, айрим россиялик трейдерлар пайтдан фойдаланиб нархларни оширишга ёки таъсир кўрсатишга уринмоқда. Шунинг учун, албатта, импорт географиясини ҳам кенгайтириш лозим.
     Қўмита томонидан «Ўзбекнефтегаз» АЖ, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ва бошқа ишлаб чиқарувчиларга қуйидаги кўрсатмалар берилган:
Аи-80 бензинини кунлик ишлаб чиқариш ҳажми ва биржага қўйиш ҳажмини 3 минг тоннадан кам бўлмаган ҳажмда таъминлаш. Айнан шу Аи-80 бензинини савдога чиқариш тартиби ҳам ўзгарди;
умумий биржага чиқарилган бензиннинг 20 фоизини биржага 1 тонналик (ҳозирда 60 тонна) майда лотларда чиқариш чораларини кўриш. Бу бевосита бензинни қуйиб берувчи шохобчаларга имконият яратиш мақсададида қилинади. Умумий бензиннинг шу 20 фоизи савдонинг бир сессиясида қўйилиши белгиланади;
биржа савдоларида майда лотларни сотиб олган харидорларга энг яқин нефть базалари орқали етказиб бериш;
биржа савдоларида бир харидор томонидан харид қилинадиган максимал бензин ҳажмини белгилаш. Йирик вагон лотларда, яъни 60 тонналик вагонларнинг бир харидори учун 120 тонна белгиланди. Кичик лотлар учун эса бир сессияда давомида бир харидор учун максимал 10 тонна этиб белгиланди.
     Фарруҳ Қорабоев ишчи гуруҳ томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар 10 кун ичида ички бозорда нархларнинг барқарорлашишига ўз таъсирини кўрсатишига умид билдирди.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.