Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси қарийб 800 млн долларга ошди

     Марказий банк маълумотларига кўра, 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин валюта захираси 35,21 млрд долларни ташкил этган. Ўтган ой билан таққослаганда, захиралар 797,1 млн долларга ёки 2,3 фоизга ўсган. Бунга жаҳон бозорида олтин нархининг кўтарилиши сабаб бўлган.
     1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 35,21 млрд долларни (қарийб 380 трлн сўм) ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич 1 октябрь ҳолатида 34,41 млрд доллар бўлган.
     Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2021 йилнинг октябрь ойида 797,1 млн долларга ёки 2,3 фоизга ўсган. Бунда олтиннинг соф ҳажми 200 трой унцияга камайган бўлсада, захиралар ўсишига олтин нархининг ой бошидаги 1730,95 доллардан 1796,30 долларгача кўтарилиши сабаб бўлган.
     Октябрь ойида олтин ҳажми 12,3 млн трой унциядан (тахминан тахминан 382,6 тонна) 12,1 млн трой унцияга камайган. Бироқ, олтин нархининг ўсиши туфайли унинг қиймати 21,3 млрд доллардан 21,6 млрд долларга кўтарилган.
     Шунингдек, октябрда хорижий валютадаги бошқа активлар 23,8 млн доллардан 99,2 млн долларга ортган. Бунга эса расмий захира активларга киритилмаган депозитларнинг 76,1 млн долларга ортгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, расмий захира активларига киритилмаган олтинннинг қиймати 600 минг долларга камайган.
     1 октябрь ҳолатида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари сентябрь ойи билан таққослаганда 1,02 млрд долларга ёки 2,9 фоизга камайганди. Бунга сабаб сентябрь ойи мобайнида олтиннинг миқдори 200 минг трой унцияга ошган бўлсада, унинг умумий қиймати 528 млн долларга камайганди. Шундан кейин олтиннинг бир унцияси учун нархи тахминан 1762 доллардан 1 октябрда — 1760 долларга тушди. Бироқ, ҳозир қимматбаҳо металнинг бир трой унцияси нархи 1780 долларга кўтарилди.
     Сентябрь ойида захиралар камайишининг яна бир сабаби валютадаги активларнинг қисқариши бўлганди. Ой давомида валютадаги активлар 479 млн долларга камайиб 11,95 миллиард долларни ташкил қилганди.
Манба gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.