Ўзбекистонда 11 ой давомида 1 млн тоннадан зиёд бензин ишлаб чиқарилди

     Ўзбекистонда январь-ноябрь ойларида 1 млн тоннадан зиёд бензин ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 10 ой ичида 110,2 млн долларлик 300 млн литрдан ортиқ бензин импорт қилинган.
     Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида 1 млн тоннадан зиёд бензин ишлаб чиқарилган.
     Шунингдек, жорий йилнинг 11 ойида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича қайд этилди:
кўмир — 4639 минг тонна;
нефт — 708,3 минг тонна;
газ конденцати — 1,2 млн тонна;
енгил автомобил — 199 526 дона;
автобус — 847 дона;
юк автомобиллари — 3632 дона;
трактор — 213 дона;
автомобил двигателлари — 135 минг дона.
   Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 902,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган эди. Энг кўп бензин ишлаб чиқарилиши март ойига тўғри келган — 106 минг тонна.
     Шу билан бирга, 2021 йилнинг худди шу даврида Ўзбекистонга қиймати 110,2 млн долларга тенг бўлган 300 млн литрдан зиёд автомобиль бензини импорт қилинган. Автобенз импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 млн литрга ошган.
     Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистон 9 ойда 289 млн литр автомобиль бензини импорт қилгани ҳақида хабар берилганди.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.