Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,92 сўмга кўтарилиб, 10 810,15 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 28 декабрдан кучга киради.
1 АҚШ доллари 11,92 сўмга кўтарилди ва 10 810,15 сўмни ташкил этмоқда;
1 Евро 21,07 сўмга пасайди ва 12 225,20 сўм деб баҳоланди;
1 Рубль 0,02 сўмга кўтарилди ва 147,11 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,02 сўмга пасайиб, 10 798,23 сўмни ташкил этилганди.