Биржа савдоларида бензин, пахта ёғи ва шакар нархи арзонлашди

     Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 840,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди.
     Ўтган ҳафта давомида, “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” AЖнинг барча савдо платформаларида 2 302,9 млрд сўмлик товарлар сотилганлиги ҳақида хабар берилганди.
     Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 840,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
     Бензин
Ўтган ҳафтада биржада AИ-80 русумли автомобил бензинининг нархи сезиларли пасайди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4,4 минг тоннани ташкил қилди. Сотувнинг умумий ҳажми 21 940,0 тоннани ташкил етди.
Кўриб чиқилаётган даврда AИ-80 русумли автомобил бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 151,3 минг сўмдан 7 762,3 минг сўмгача, яъни 4,8% га пасайди.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида AИ-80 русумли автомобил бензини бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 914,2 минг сўмни ташкил етди.
     Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 2 601,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 61 харидор иштирок етди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 745,9 минг сўмдан 15 616,9 минг сўмгача, яъни 0,8% га пасайганини таъкидлаш лозим.
     Шакар
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд етилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 11 982,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 9 635,0 тоннаси, яъни 80,4% қисми сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 864,9 минг сўмдан 7 759,9 минг сўмгача, яъни 1,3%га пасайган.
     Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 — категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 789,0 минг сўмни ташкил етди.
     Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.