2022 йилда маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш учун жами 12,5 трлн сўмлик кредит ва субсидиялар ажратилади

     Президент видеоселектор йиғилишида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари одамларни тадбиркорлик ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозимлигини таъкидлади. Ушбу мақсадларга эса шу йилнинг ўзида 10 трлн сўм имтиёзли кредит ва 2,5 трлн сўм субсидия ажратилади, ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 млрд сўмдан тўғри келади.
     Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
     Давлат раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.
     «Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 млнга етди. «Маҳаллабай» ишлаш тизими орқали «темир дафтар»даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди», — дейилади хабарда.
     Президент 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» номидан ҳам келиб чиқиб, барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши кераклигини таъкидлаган.
     Йиғилишда асосий эътибор «маҳаллабай» ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйишга қаратилган.
     Жумладан, янги йилдан 9309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади ва уларга кўмак бериш учун вазирликлардан 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилди.
     Давлат раҳбари ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаларига яна бир бор тўхталиб, энг аввало, улар ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланишини таъкидлади.
     «Ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозим», — деди Шавкат Мирзиёев. Бу мақсадлар учун жорий йилда 10 трлн сўм имтиёзли кредит ва 2,5 трлн сўм субсидия ажратилади, ҳар бир маҳаллага ўртача — 1,3 млрд сўм.
     Ушбу тизимга масъул бўлган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолияти ташкил этилиб, барча масалалар ечиб берилгани таъкидланган.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.