«Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатди» — DABS

     Афғонистон миллий электр компанияси Ўзбекистонда электр энергияси узилиши ортидан мамлакатга экспорт тўхтаганини маълум қилди.
     Ўзбекистон мамлакатдаги кенг кўламли узилишлар туфайли Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатди. Бу ҳақда Афғонистон миллий электр компанияси (DABS) Матбуот хизмати хабар берди.
     «Марказий Осиё электр энергетикаси тизимидаги айрим техник носозликлар туфайли Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда электр энергияси узилиб қолди. Бу муаммо натижасида, Ўзбекистондан мамлакатга импорт қилинадиган электр энергияси узилиб қолди. Яхшиямки, DABS техник гуруҳи биринчи марта Туркманистон электр энергиясини Кобулга улашга муваффақ бўлди», – дейилади хабарда.
     Компания хабарига кўра, 3 давлатдан келган техник гуруҳлар Марказий Осиё электр тизимидаги муаммони имкон қадар тезроқ бартараф этиш устида ишламоқда.
Манба: uznews.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.