Ўзбекистонда пандемия бошлангандан бери маҳаллий автомобилларга навбатлар кузатилмоқда. Аввалроқ UzAuto Motors навабтлар сабабини маълум қилган эди.
Компания жаҳон миқёсида яримўтказгичлар муаммоси бўлаётгани сабаб навбатлар юзага келганини айтган эди. Уушбу сабабга кўра компания айрим моделдаги автомобилларни магнитоласиз ва ўриндиқ иситувчи мосламаларсиз чиқаришни бошлади.
ОАВда яримўтказгич дефицити камида 2023 йилгача сақланиб қолиши маълум қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, ўзбек автоларига навбатлар камида 2023 йилгача сақланиб қолади. Ҳозирча ҳукумат автомобилларга юзага келаётган навбатлар билан қандай курашиши маълум қилинмади.