Тадбиркорларга меҳмонхона бўйича йер ва мол-мулк солиғи ставкаси 90 фоизга камайтирилади

     2022-йил 1-апрелдан 2025-йил 1-январгача 28 та туман ва шаҳарларда умумий овқатланиш, меҳмонхона, савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ — 1 фоиз, мол-мулк ва йер солиғи ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгиланади.
     “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-104-сон, 27.01.2022 й.) қабул қилинди.
     Қарорга кўра, хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Жумладан:
  • мукаммал таъмирланган, ташқи ёритиш, суғориш ва дренаж тизими модернизация қилинган, пиёда ва велосипед йўлаклари қурилган, аҳоли гавжум кўчалар савдо, хизмат кўрсатиш, сайилгоҳ ва кўнгилочар кўчаларга айлантирилади;
  • Тошкент, Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказлари ва бошқа шаҳарларда кўпи билан ҳар 3−5 та маҳалла учун маҳаллалараро савдо-хизмат кўчаси ташкил етилади;
  • Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида таълим ва тиббиёт муассасалари жойлашган ҳудудларда ихтисослашган кластерлар ташкил етилади.
     Қарорга кўра, 2022-йил 1-апрелдан 2025-йил 1-январгача чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлар учун учун ижтимоий солиқ 1 фоиз етиб белгиланди.
     Тадбиркорларга 2022-йил 1-январдан 2027-йил 1-январгача меҳмонхона ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари бўйича:
  • йер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 90 фоизга камайтирилади;
  • фойда солиғини ҳисоблашда биноларнинг қиймати 2 йил амортизация харажатлари сифатида чегириб ташланади.
     2022-йил 1-апрелдан 2025-йил 1-январгача 28 та туман ва шаҳарларда умумий овқатланиш, меҳмонхона, савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлар учун:
  • айланмадан олинадиган солиқ — 1 фоиз;
  • мол-мулк ва йер солиғи ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгиланади.
     Шунингдек, 2022-йил 1-июлдан мазкур туманлар ва шаҳарларда туризм объектларини қуриш учун йер участкаларини электрон онлайн-ауксион савдосига чиқариш тартиби жорий етилади.
     Маҳаллалараро савдо-хизмат кўчалари бўйида жойлашган турар жой объектлари тегишли хизмат кўрсатиш турлари бўйича нотурар жой объекти тоифасига ўтказилганда 2024-йил 1-январгача уларга нисбатан мол-мулк солиғи ва йер солиғининг жисмоний шахслар учун ўрнатилган ставкаси сақлаб қолинади.
     2022-йил 1-январдан уяли алоқа операторлари учун уяли алоқа хизматларига солинадиган аксиз солиғи ставкаси 10 фоиз етиб ўрнатилади.
     Қарорга кўра,Ўзбекистонга олиб кириладиган айрим товарлар (овоз, тасвир ёки бошқа муълумотларни узатиш ёки қабул қилиш аппаратураси, маълумотларни сақловчи қурилмалар, пройекторлар, карнайлар, қулоқчинлар) 2022-йил 1-февралдан 2025-йил 1-январгача божхона божидан озод етилади.
2022−2023 йиллар давомида “Янги Ўзбекистон” массивларида 640 та хизмат кўрсатиш объектлари ташкил етилади.
     Шунингдек, нодавлат мактаб ва боғчаларни қуриш шарти билан тегишли туман (шаҳар)ларда йер участкалари электрон онлайн-ауксион савдосига чиқарилади.
     Хизматлар соҳасидаги янги лойиҳалар учун 14 фоиз ставкада битта лойиҳа бўйича 2 миллиард сўмгача кредит ажратилади.
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.