Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,07 сўмга кўтарилиб, 10 825,07 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 3 февралдан кучга киради.
- 1 АҚШ доллари 12,07 сўмга кўтарилди ва 10 825,07 сўмни ташкил этмоқда;
- 1 Евро 49,31 сўмга кўтарилди ва 12 225,83 сўм деб баҳоланди;
- 1 Рубль 1,43 сўмга кўтарилди ва 141,81 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 8,14 сўмга кўтарилиб, 10 813 сўмни ташкил этганди.