Маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш қамрови ошади – президент

     Ўзбекистонда ҳар йили қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори 7 миллион тоннага ошмоқда. Бу дунё бўйича ўртача кўрсатгичдан 2 баравар кўп.
     Ўзбекистонда маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш қамрови ошади. Бу ҳақида президент ҳузурида бўлиб ўтган “Яшил макон” лойиҳасига бағишланган мажлисда маълум бўлди.
     “Президент жорий йилда маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, хусусий сектор улушини 50 фоизга етказиш вазифасини қўйди”, дейилади хабарда.
     Ушбу мақсадлага эришиш учун қуйидагилар режалаштирилган:
  • импорт қилинадиган махсус техника ва эҳтиёт қисмлар 3 йилга бождан озод этилади;
  • саралаш ва қайта ишлаш техникаси учун 5 йилгача имтиёзли кредитлар ажратилади;
  • чиқиндини қайта ишловчи кластерларга ер, мол-мулк ва ижтимоий солиқ ставкаси – 1% қилиб белгиланади;
  • кластерлар учун ўз чиқиндиларининг камида 40 %иши қайта ишлаш талаби қўйилади;
  • 1 мартга қадар 51 туман ва шаҳарда 38 та корхона ташкил этиш бўйича танловлар бошланади.
  • 1 октябрга қадар ижтимоий муассасалар ва бозорларга 8 мингта, келгуси йил 1 майга қадар 11 мингта контейнер ўрнатилади.
     Шунингдек, бир ой муддатда Оҳангарон туманида Осиё тараққиёти банки иштирокидаги 30 гектар майдонда полигон ташкил этиш бўйича 17 миллион долларлик лойиҳа доирасидаги қурилишни бошлашга кўрсатма берилди.
     Ундан ташқари ҳудудлар раҳбарларига ресурсини ўтаб бўлган маиший чиқинди полигонларини (жами 165 гектар майдонда 24 та) 1 майга қадар кўмиш чораларини кўриш топширилди.
Манба: sputniknews-uz.com

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.