Ўзбекистон Президенти Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.
     Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисига сиҳат-саломатлик, фаровонлик, қардош турк халқининг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.
     Замонавий Туркиянинг барпо этилишида, мамлакатнинг глобал майдондаги нуфузи юксалишида, Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари бугунги юксак даражага кўтарилишида Президент Режеп Эрдоғаннинг ўрни ва шахсий ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
     Турли даражаларда фаол, сермаҳсул мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорлик суръати ошиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
     Инвестициялар, инновациялар, энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
     Давлат раҳбарлари Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги бўлажак саммитлар кун тартибини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
     Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
     Суҳбат якунида етакчилар бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан бир-бирини табриклаб, қардош Ўзбекистон ва Туркия халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
 
 
Манба: president.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Oloy , 1

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.