Eksklyuziv intervyu

Қирғизистон – туркий дунё рақамли инновациялари маркази

1-2/2025

 
     Жаҳон иқтисодиётини рақамлаштириш ўз имкониятлари чегарасини фаол кенгайтирмоқда ва бу йўналиш Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатлар ўртасида ҳамкорликнинг муҳим майдончасига айланмоқда. Рақамли технологиялар шиддатли ривожланаётган ҳозирги даврда бу соҳада етакчилик исталган мамлакат келажагининг ҳал қилувчи омилига айланмоқда. Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазири жаноб Азамат ЖАМАНГУЛОВ молия ва технологиялар соҳасида катта тажрибага эга. Қуйи­даги суҳбат чоғида биз ТДТ стратегик ташаббуслари ва Қирғиз Республикасида рақамлаштириш соҳасида юз бераётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритдик.
 
     – Азамат Саадатбекович, таҳририятимиз Сизни Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазири лавозимига тайинланганингиз билан табриклайди. Сизнинг касбий фаолият йўлингиз ҳамда янги лавозимда қандай янги ғоялар ва ёндашувларни жорий этишни режалаштирганингиз ҳақида билмоқчи эдик.
     – Табрик учун раҳмат. Касбий фаолиятим кўп йиллар давомида банк ва молия соҳаси, рақамли ечимлар ва ҳаракатчан молия хизматлари ривожланиши билан боғлиқ бўлган. Бу тажриба менга соҳа олдида турган вазифаларни чуқурроқ тушунишга ва уларнинг ечими устида дадил ишлашга имкон беради.
     Рақамли ривожланиш вазирлиги давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштиришга, фуқаролар ва бизнес учун рақамли имкониятларни кенгайтиришга қаратилган қатор стратегик муҳим ташаббусларни илгари суриб, амалга оширмоқда. Биз бошланган ташаббусларга таяниб, мавжуд лойиҳаларни такомиллаштириб ва ҳозирги муаммоларга жавоб берадиган янги технологик ечимларни жорий этиб, бу йўналишларда ишларни давом эттирамиз.
     Устувор йўналишимиз – мамлакатнинг ҳар бир фу­қароси учун рақамли хизматларни янада қулай ва самарали қилишдир.
     – Қандай инфратузилма лойиҳалари Қирғизис­тоннинг муваффақиятли рақамли трансформа­циясини таъминлаган муҳим омилларга айланди?
     – Муҳим инфратузилма лойиҳалари қаторига қуйи­дагилар киради:
     ● G-Cloud – давлат органлари маълумотларини марказлаштирилган ҳолда сақлаш ва қайта ишлашни таъминлайдиган давлат булутли платформаси. Бу лойиҳа киберхавфсизлик даражасини сезиларли оширади, давлат рақамли сервисларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради ва IT-инфратузилма харажатларини камайтиради. G-Cloud электрон ҳукуматни ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллаб, давлат хизматлари учун ишончли ва масштабланувчи IT-ечимни таъминлайди.
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

  • АФИША

  • PR

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Oloy , 1

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.