Истиқлолнинг дастлабки йилларида республикамиз қишлоқ хўжали­ги техникалари паркининг иш унумдор­лиги паст ва хизмат муддатини де­ярли ўтаб бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари ташкил этар эди. Бугунги кунда эса, қишлоқ хўжалиги техникалари паркининг деярли 75–80 фоизи замонавий, юқори унумли машина ва механизмлар билан янгиланди. Ҳайдов тракторларининг қарийб тенг ярми бир кунда 10–15 гектардан зиёд майдонни ҳайдай оладиган «Магнум– 8540», «Класс» русумли юқо­ри унумли ғилдиракли тракторлар, кунлик иш унуми 10–15 гектар ғалла­ни ўриш қув­ватига эга «Даминатор – 130» ва «Кейс» русумли комбайнлар ташкил этади. Қу­вонарлиси, айни пайтда чигит экиш­да кунлик иш унуми 30–40 гектарни ташкил этадиган «Кейс – 1200» русумли пневматик сеялкалардан фойдала­нил­моқда. Бунинг натижасида эса, экиш мавсуми 10–20 кун қисқараяпти. Ушбу техникаларни бошқаришда механизаторларга яратилган шароит за­монавий енгил автомобилларникидан сира қолишмайди. Қолаверса, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда кенг қамровли машиналар, айланма омочлар, лазерли ер текислагичлар ва комбинациялаштирилган агрегатлардан кенг кўламда фойдаланилмоқ­да. Бугунги кунда аксарият фермер хў­жаликларида қишлоқ хўжалиги техникалари парки вужудга келтирилди, уларга имтиёзли равишда узоқ муддатли лизинг ва банк кредитлари ҳи­собидан янги қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб бериш тизими йўлга қўйилди.
     Ўзбекистон Республикаси Пре­зидентининг 2012 йил 21 майдаги «2012–2016 йиллар учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада за­монавийлаштириш, техник ва технологик қайта қуроллантириш дас­тури тўғрисида»ги қарорига асосан мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқарувчи корхоналарни модернизация қилиш, тех­ник ва технологик жиҳатдан қайта жи­ҳозлаш босқичма-босқич амалга оши­рилмоқда. Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи корхоналарни бирлаштирган «Ўзагросаноатмашхолдинг» компанияси ташкил қилинди. Бугунги кунда ушбу ком­пания таркибидаги корхоналар томонидан хорижий компаниялар билан ҳамкорликда 40 турдан ортиқ замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилмоқда.
     Глобал иқлим ўзгаришлари туфайли тобора ортиб бораётган сув тақчиллиги шароитида мавжуд сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, суғоришнинг тежамкор тех­нологияларини кенг жорий қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш муҳим аҳамиятга эга. Сувдан фойдаланишни самарали ташкил қилиш тадбирларининг амалга оширилиши натижасида мамлакатимиз миқ­ёсида йиллик фойдаланилаётган сув­ларнинг умумий миқдори ўтган асрнинг 80-йилларидагига нисбатан 20 фоизга қисқартирилди. Агар 90-йилларда 1 гектар майдонни суғориш учун ўртача 18 минг/м3 сув ишлатил­ган бўлса, бугунги кунга келиб 10,5 минг/м3 сув сарфланмоқда. Бу борада тежамкор суғориш технологияларини қўллаш борасидаги ишлар му­ваффақиятли татбиқ этилиши натижасида охирги олти йилнинг ўзида қа­рийб 22,6 минг гектардан зиёд май­донда томчилатиб, қарийб 118,4 минг гектарда эса кўчма эгилувчан қувур­лар ёрдамида суғориш, 28,7 минг гектардан зиёд майдонда ғўза эгатларига плёнка тўшаб суғориш технологиялари жорий қилинди.
     Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш ерларнинг мелиоратив ҳолатига бевосита боғлиқ. Шу боис, ушбу масалага давлат сиёсати даражасида ёнда­шилмоқда. Президентимизнинг 2007 йил 29 октябрдаги «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ҳуж­жатга мувофиқ ўтган давр мобайнида Молия вазирлиги ҳузурида Суғо­риладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, «Ўзмелиомашлизинг» давлат лизинг ком­панияси, мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга их­тисослаштирилган 49 та давлат унитар корхонаси ташкил этилди.
     2008–2015 йиллар давомида су­ғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича қабул қи­линган давлат дастурлари доирасида қарийб 1,7 трлн сўмлик тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, 6700 км коллектор тармоқлари, 1255 та мелиоратив тик қудуқлар, 170 та насос станцияси, 5600 тага яқин кузатув қудуқлари реконструкция қилиниб қурилган бўлса, 106 минг км коллектор-дренаж тармоқлари, 246 та насос станцияси ва 10700 та назорат қудуқ­лари ва бошқа объектлар таъмирланди, қайта тикланди.
     Ирригация-мелиорация тадбирлари ўз вақтида сифатли бажарилиши натижасида 2,4 млн гектардан зиёд суғориладиган майдонларда ер ости сизот сувлари сатҳи меъёр даражада ушлаб турилиб, мелиоратив ҳолати яхшиланишига ва барқарор­лиги таъминланишига эришилди. Мелиорация чора-тадбирлари амалга оширилган экин майдонларида пахта ҳосилдорлиги гектарига ўртача 2–3 центнер, бошоқли дон экинлари эса 3–4 центнерга ошганлиги маълум бўлмоқда. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасидаги ишлар қамрови Президентимизнинг 2013 йил 19 апрелдаги «2013–2017 йиллар даврида суғори­ладиган ерларнинг мелиоратив ҳола­тини яна­да яхшилаш ва сув ресурсларидан оқи­лона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ янада кенгайтирилмоқда.
     Айни пайтда республикамизда кенг кўламдаги гидромелиоратив ти­зимлар, коллектор зовур ва суғориш тармоқларини таъмирлаш, уларнинг техник ҳолатини яхшилаш, тежамкор суғориш технологияларини жорий этиш тадбирлари амалга оширилмоқ­да. Шу асосда соҳадаги саъй-ҳаракат­лар сифат жиҳатдан янги бос­қичга кў­тарилиб, тупроқ унумдорлигини яна­да яхшилаш, шўрланиш жараёнларининг олдини олишга эришил­япти.
     Қисқача айтганда, аграр соҳада амалга оширилаётган самарали ис­лоҳотлар халқимизнинг фаровон тур­муш кечириши, дастурхони тўкин бў­лиши, юртимиз тараққиётини таъминлашнинг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.
 
Акром АРИПОВ,
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирининг биринчи ўринбосари

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.