Kooperatsion aloqalar mustahkamlanmoqda (davomi)

     «Биржа иштирокчилари томонидан маҳсулот харид қилиш ва ўз маҳсулотини тасдиқланган прогноз параметрлари даражасида экспортга чиқариш учун 2015 йилдагига қараганда 1,16 марта кўп шартномалар тузилди», – дейди ярмарканинг ёпилиш маросимида ХСЯКБ дирекцияси директори вазифасини бажарувчи Р.Келдиёров.
     Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида 11,8 трлн сўмлик маҳсулотни харид қилиш учун шартномалар тузилган эди.
     X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига жаҳоннинг 35 та мамлакатидан келган 1,3 минг на­фардан ортиқ меҳмон катта қизиқиш билдириб, мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари билан шартномалар тузишди.
     Бизнес-форум иштирокчилари тадбир давомида ва­зирликлар ва идоралар, банклар, суғурта компанияла­ри, стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасига ихти­сослашган ташкилотлар мутахассисларининг маслаҳат­ларидан баҳраманд бўлишди.
     X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси якунлари, ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркаларининг юқори натижалари мамлакатимиз корхоналарининг кооперация алоқалари йил сайин мустаҳкамланиб, янги мазмун билан бойиб бораётганлигидан, республикамиз корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотдан фойдаланишдан манфаатдорлиги ортиб бораётганлигидан далолат бериб турибди.
     Ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни янада ривожлантириш вазифасини ҳал этган ҳолда, ХСЯКБ са­ноат корхоналарининг узоқ муддатли хўжалик алоқа­ларини шакллантириш ва кенгайтириш учун зарур қо­нунчилик базаси ҳамда бозор инфратузилмасининг яра­тилишига хизмат қилади, шунингдек, ишлаб чиқариш­ни маҳаллийлаштиришни амалга оширувчи корхоналарнинг зарур хомашё, ишлаб чиқариш воситалари ва кредит маблағларидан эркин фойдаланишини, маҳаллий хомашё ресурсларининг қайта ишлашга жалб этилишини ва янги турдаги маҳсулотларнинг ўзлаштирилишини таъминлайди.
     Кўриниб турибдики, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ҳудудий ва Халқаро саноат ярмаркаси ҳамда кооперация биржалари юртимиз тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда ҳамда ишлаб чи­қариш кўламини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундай тадбирлар ишлаб чиқарувчиларни ўз фаолиятига инновацион ишланмаларни жорий қи­лишга, янги маҳсулотлар тайёрлашга руҳлантиради. Албатта, бу борадаги изланишлар самарасидан эса биринчилардан бўлиб ярмаркага ташриф буюрган тадбир­корлар хабардор бўлишади. Қолаверса, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан самарали фойдаланаётган, уни тезроқ, ўз фаолиятига татбиқ қилишга интилаётган ишлаб чиқарувчилар сафи тобора кенгайиб бормоқда.
     Шубҳасиз, Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси мазкур йилнинг энг муҳим ва аҳамиятли воқеаларидан бири бўлди.
 
ХСЯКБ дирекцияси

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.