- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Arxitektura va qurilish bo‘yicha yetuk mutaxassislar tayyorlash – davr talabi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 16.01.2019 @ 16:37 In Архив статей | No Comments

     Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келгусида қу­ри­лиш соҳа­сини ҳам ис­лоҳ қилиш ва жадал тараққий эттириш асосий вазифалардан бири сифатида қайд этилди. Қурилиш-пуд­рат ташкилотлари ва қурувчилар­нинг замонавий авлодини яратиш устида жиддий шуғулланиш, айни мақ­садда мазкур соҳани 2030 йил­гача инновацион ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги таъ­кидланди. Келгусида энг замонавий лойиҳалар ва ўзига хос архитектура ечимлари асосида аҳоли учун арзон ва намунавий, барча қулайлик­ларга эга кўп қаватли уй-жойлар, офислар, бизнес марказлари, дам олиш мажмуалари, миллий ва замонавий услубдаги инфратузилма объектлари, янги йўллар ва бошқа иншоотлар барпо этишни кескин кўпайтириш мақсадга му­во­фиқлиги алоҳида уқтирилди.
     Шунга кўра ҳозир шаҳар-қиш­лоқларимизнинг меъморий қиёфа­сини тубдан ўзгартириш, уй-жой ва ижтимоий-маиший бинолар қурили­шини янада жадаллаштириш, муҳан­дислик-коммуникация ва йўл-транс­порт инфратузилмасини реконструкция қилиш масаласига жиддий эъти­бор қаратилмоқда. Қолаверса, иқти­содиётнинг ва ижтимоий ҳаёт­нинг реал талабларидан келиб чиқ­қан ҳолда олий таълим тизимини модер­низациялаш, унга ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жо­рий қилиш, мутахассислар тайёр­лаш бўйича ихтисослик йўналишла­рини такомиллаштириш борасида салмоқ­ли ишлар амалга оширил­моқда.
     Ҳудудларни архитектура, муҳан­дислик ва шаҳарсозлик нуқтаи назаридан ривожлантириш ишларини тубдан яхшилаш, соҳада олиб борил­ган илмий-тадқиқотлар ютуқларини ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётда қўллаш, замонавий техника-технологияларни лойиҳалаш­тириш ва қурилишга татбиқ этишда инновацион фикрлайдиган олий маъ­лумотли кадрлар тайёрлаш долзарб аҳамият касб этади. Масалага шу жи­ҳатдан қараганда кадрлар тайёр­лашнинг замонавий таълим йўна­лишлари ва мутахассисликлари жорий эти­лиши ҳамда сиртқи ва кечки бўлимлар очилиши айни йўналишдаги му­ҳим ислоҳотлар ҳисобланади.
     2017 йил 20 апрелда Президентимизнинг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 27 июлда эса «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тар­моқларининг иштирокини янада кен­гайтириш чора-тадбирлари тўғ­ри­сида»ги қарорлари қабул қи­линди. Уларда ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қуйи­даги вазифаларни амалга оширишлари лозимлиги қатъий белгилаб қў­йилди:
     ● олий маълумотли кадрлар тайёр­лашнинг мақсадли мезонларини шакллантириш, олий таълим муассасаларидаги ихтисослик йўналиш­лари ва мутахассисликларни ҳудуд­лар ва соҳалар бўйича жорий этилаётган дастурларнинг талаб ва эҳ­тиёжлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни комплекс тараққий эттириш истиқболларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш;
     ● кадрлар буюртмачилари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш мазмуни, битирувчиларнинг би­лим ва кўникмасига қўйиладиган та­лабларни мужассамлаштирувчи олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг малакавий талаб­лари, ўқув режалари ва дастурларини соҳа эҳтиёжидан келиб чиқиб, янгидан ишлаб чиқиш ҳамда тас­диқлаш;
     ● ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларининг мутахассислар тайёрлаш сифатига бўлган талабларини бевосита таълим мазмунини шакллантириш билан шуғулланади­ган олий таълим муассасалари профиль кафедраларининг профессор-ўқи­тув­чилари томонидан тизимли ўрганиб борилишини ташкил этиш мақсадида стажировкалар жорий қилиш;

 
 
Ушбу мақола тўлик матнини журналнинг босма версиясида [1] ўқинг.


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/arhiv-statey/arxitektura-va-qurilish-bo-yicha-yetuk-mutaxassislar-tayyorlash-davr-talabi.html

URLs in this post:

[1] босма версиясида: http://evu.uz/kontaktyi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.